“World Taekwondo Diamond Games”: Мусобақани олтин медал билан бошладик!
Собиржонова ва Шониёзова жуфтлиги икки баҳсда ҳам рақибларини ортда қолдирди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Instagram
Жанубий Кореянинг Мужу шаҳрида WT таэквондо бўйича G4 тоифасидаги “Muju Taekwondowon 2025 World Taekwondo Diamond Games” халқаро турнири бошланди. Мусобақанинг илк кунида юртимиз вакиллари — Озода Собиржонова ва Мадина Шониёзова 110 кг вазн тоифасидаги аёллар жуфтлик беллашувларида иштирок этди.
Ярим финалда таэквондочиларимиз Сингапур жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Финалда эса улар мезбон — Жанубий Корея жуфтлигига қарши баҳс олиб борди. Бу сафар ҳам Озода ва Мадина рақибларини 2:0 ҳисобида ишончли тарзда енгиб, мусобақанинг илк олтин медалига сазовор бўлишди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси “World Taekwondo Diamond Games” мусобақасини ғалаба билан бошлади.
Бакрадзе Иман
Редактор