locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

World Aquatics билан ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда

Ўзбекистон ва халқаро федерация ўртасида сув спортини ривожлантиришга қаратилган истиқболли режалар муҳокама қилинди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
World Aquatics билан ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Расм: Olympic.uz

Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари, Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ҳамда МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов Бутунжаҳон сузиш федерацияси (World Aquatics) президенти, ООК бош директори Ҳусайн Ал Мусаллам билан учрашув ўтказишди.

Учрашув аввалида Ҳусайн Ал Мусаллам Шаҳноза Мирзиёевани World Aquatics ижроия қўмитаси бюросига сайлангани билан табриклади. Суҳбат чоғида мамлакатимизда сув спорти турларини янада ривожлантириш мақсадида ҳамкорликда “йўл харитаси” ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар жадал суръатда кучайиб бораётган ўзаро ҳамкорликдан мамнун эканликларини билдиришди. Шунингдек, жаноб Мусаллам ўзбекистонлик сузувчиларда катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади.

Самимий руҳда кечган учрашув давомида истиқболли лойиҳалар, жумладан, мамлакатимизда сув спорти соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича режалар атрофлича муҳокама қилинди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг