locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Warsaw European Open 2026 турнирига қуръа ташланди. Бугун 4 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз

Польша пойтахти Варшава шаҳрида European Open тоифасида яна бир мусобақа старт олади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Warsaw European Open 2026 турнирига қуръа ташланди. Бугун 4 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз
photo: Dzyudo Uzbekistan

Польша пойтахти Варшава шаҳрида European Open тоифасида яна бир мусобақа старт олади.

Унда дунёнинг 4 қитъаси 27 давлатида келган жами 320 нафар дзюдочи медаллар йўлида баҳсларга киришади. Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг 7 нафар вакили ҳам Warsaw European Open 2026 турнирида иштирок этади. Илк кунги беллашувларда терма жамоамизнинг тўрт нафар вакили медаллар йўлида курашга киришади.

Саралаш баҳслари бизнинг вақт билан соат 14:00, финал блоки эса 19:30да бошланади.

Дзюдочиларимиз учун қуръа натижалари:

-60 кг: Баҳром Ботуров — Хуберт Бедржицкий (Польша)/Сергей Ким (Украина)

-60 кг: Мухаммаджон Машарипов — Нурдаулет Мираимбеков (Қозоғистон)

-73 кг: Ҳожиакбар Тошев — Ойхан Сентенак (Франция)/Аугис Раулусонис (Литва)

-73 кг: Иноят Телманов — Якуб Пек (Польша)

-90 кг: Алишер Саманов — Давид Меховский (Польша)/Ҳедар Эл Аши (Болгария)

-100 кг: Мухаммадали Зоиров — Роман Кабелло Амаро (Испания)/Марк Нгаяп (Франция)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг