Воллейбол. Ахмад клубида 2025-йил якуни сарҳисоби бўлиб ўтди
Ахмад нодавлат нотижорат спорт мактабида 2025-йил якунларига бағишланган сарҳисоб тадбири ташкил этилди. Бугунги кунда спорт мактабида волейбол билан бирга бокс, қўл жанги, жанговар самбо, дзюдо, футбол ва енгил атлетика каби 10 га яқин спорт турлари бўйича машғулотлар олиб борилмоқда. Республикада ягона бўлган нодавлат нотижорат спорт мактабида 400 нафардан ортиқ ёш спортчилар мунтазам шуғулланиб, ўз маҳоратини ошириб келмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев, спорт бошқармаси раҳбарияти, туман прокурори, ички ишлар бўлими ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон волейбол федерацияси Ахмад клубининг волейбол спортни ривожлантириш йўлидаги фидокорона меҳнати, ёш спортчиларни тарбиялашдаги ҳиссаси ҳамда федерация билан олиб борилаётган самарали ҳамкорлиги учун чуқур миннатдорлик билдиради.