Волкановски Топурия — Гетжи жанги ғолибини тахмин қилди
Ушбу жанг 15 июн куни бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Ярим енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони, 37 ёшли австралиялик Александр Волкановски Илия Топурия ва Жастин Гетжи ўртасидаги жанг бўйича ўз тахминини билдирди.
Ушбу тўқнашув 15 июн куни АҚШ пойтахти Вашингтонда бўлиб ўтадиган “UFC White House — Freedom 250” турнирининг марказий жанги бўлади.
“Гетжи очилдими — тамом, жанг якунланади. Менимча, Илия уни нокаут қилади. У бекорга яққол фаворит деб ҳисобланмаяпти. Жанг дастлабки икки ёки нари борса учинчи раундда нокаут билан тугайди деб ўйлайман”, деди Волкановски.
Маълумот учун, Жастин Гетжи 2011 йилда профессионал MMA'да дебют қилган ва ҳозиргача 27 та ғалаба ва 5 та мағлубият қайд этган. Илия Топурия эса 17 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.
Насрулло Каримов
Журналист