Волейбол. Жиззахда волейбол бўйича 9-синфлар мусобақаси якунланди
Ўзбекистон волейбол федерацияси Жиззах вилоятида ўтказилган “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остидаги волейбол мусобақаси натижаларини эълон қилади. 2 кун давом этган ушбу спорт тадбири умумтаълим мактабларининг 9-синф ўғил болалар ва қизлари ўртасида ўтказилиб, волейболни оммалаштириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳамда келгусидаги терма жамоаларни шакллантиришга хизмат қилди.
Қизлар ўртасида ғолиблар:
1-ўрин — Зарбдор тумани
2-ўрин — Пахтакор тумани
3-ўрин — Дўстлик тумани
Қизлар баҳсида Зарбдор тумани вакиллари ўз устунлигини яққол намоён этиб, мусобақада тенгсиз ўйин кўрсатишди.
Ўғил болалар ўртасида ғолиблар:
1-ўрин — Зарбдор тумани
2-ўрин — Пахтакор тумани
3-ўрин — Бахмал тумани
Ўғил болалар ўртасида ҳам Зарбдор тумани жамоаси кучли рақобатни енгиб, мусобақанинг мутлақ ғолиби бўлди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар Жиззах вилояти ИИБ, вилоят волейбол федерацияси ҳамда вилоят мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси томонидан медал, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.