Волейбол. Жамшид Файзиев U18 терма жамоаси билан учрашди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев жорий йил ёз мавсумида бўлиб ўтадиган CAVA U19 чемпионатига тайёргарлик кўраётган U18 терма жамоамиз аъзолари билан учрашди.

Учрашув давомида Жамшид Файзиев спортчилар билан самимий суҳбат ўтказиб, уларнинг тайёргарлик жараёнларини бевосита кузатди ҳамда муҳим тавсиялар берди. Мазкур жараённи халқаро тажрибага эга мутахассис Кавалинкa Михаил Михайлович билан биргаликда баҳолаб борди.
Учрашув спортчилар учун катта руҳий кўтаринклик бағишлаб, уларнинг профессионал ўсишига бўлган ишончини янада мустаҳкамлади.
Ўзбекистон волейболининг келажаги бўлган ёшларимизга чемпионатда омад тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор