locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. Ўзбекистон U-19 жамоаси халқаро ўқув-йиғин машғулотларида

2027 йил июль ойида Тошкент шаҳрида волейбол бўйича 20 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтиши белгиланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. Ўзбекистон U-19 жамоаси халқаро ўқув-йиғин машғулотларида
photo: Voleybol Uzbekistan

Маълумки, 2027 йил июль ойида Тошкент шаҳрида волейбол бўйича 20 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтиши белгиланди. Мазкур нуфузли мусобақани Ўзбекистонда ўтказиш масаласи жорий йилнинг январ ойида Осиё волейбол конфедерацияси (AVC) президенти Роман Сузаранинг Тошкентга ташрифи чоғида ўзаро келишиб олинган эди.

Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг U-19 ёш тоифасидаги терма жамоаси халқаро ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этиш учун Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрига жўнаб кетди. Ўқув-йиғин машғулотлари 5–14 март кунлари давом этади. Йиғин доирасида жамоамиз Россиянинг “Локомотив”, U-19 Новосибирск ҳамда яна бир қатор жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади. Ушбу баҳслар ёш волейболчиларимизнинг халқаро тажрибасини ошириш, ўйин амалиётини бойитиш ҳамда келгусидаги йирик мусобақаларга пухта тайёргарлик кўришда муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон волейбол федерациясининг халқаро ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланиб бормоқда. Мазкур ўқув-йиғин машғулотларини ташкил этишдаги яқиндан самарали ҳамкорлиги учун Россия волейбол федерациясига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг