locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Учқўрғонда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда

Тайёргарлик Наманган вилояти, Учқўрғон туманида ўтказилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Учқўрғонда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда
photo: Voleybol Uzbekistan

Ўзбекистон волейбол федерацияси режасига мувофиқ, волейбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Наманган вилояти, Учқўрғон туманида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

Мазкур йиғин 15–25 декабрь кунлари Учқўрғон туман волейбол спорт турларига ихтисослашган давлат мактаб-интернатида ташкил этилиб, машғулотлар Ўзбекистон волейбол федерацияси мураббийи Мухиддин Шодмонов бошчилигида ўтказилмоқда.

Ўқув-йиғин жараёнида ёш волейболчиларнинг жисмоний ва техник-тактик тайёргарлигини ошириш, жамоавий ўйин элементларини такомиллаштириш ҳамда келгуси республика ва халқаро мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш асосий мақсад қилиб белгиланган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг