locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. Ўзбекистон терма жамоаси Бразилияга ютқазиб қўйди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. Ўзбекистон терма жамоаси Бразилияга ютқазиб қўйди
Фото: Спорт вазирлиги

Тошкент мезбонлик қилаётган волейбол бўйича U-19 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатининг плей-офф учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун 1/8 финалда Италияга имкониятни бой берган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 9-16 ўринлар учун кечган баҳсда Бразилияга қарши баҳс олиб борди. Бразилиялик волейболчилар 1/8 финалда Францияга ютқазишган эди.

Ўзбекистон - Бразилия учрашувида океанорти вакиллари 3:1 (25:13, 23:25, 25:15, 25:18) ҳисобида зафар қучишди. Бу терма жамоамизнинг кетма-кет қабул қилиб олган тўртинчи мағлубияти бўлди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг