locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда

Мусобақа 1 – 8-ноябр кунлари Иорданиянинг Омман шаҳрида бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда
photo: Voleybol Uzbekistan

1 – 8-ноябр кунлари Иорданиянинг Омман шаҳрида бўлиб ўтадиган II Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон қизлар волейбол терма жамоаси ҳозирда Олимпия шаҳарчасида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

Машғулотлар юқори даражада, жамоанинг жисмоний тайёргарлиги ва ўзаро мувофиқлигини мустаҳкамлашга қаратилган. Жамоа билан бирга мураббийлар Рустам Алабердиев, Зарина Рамазонова ҳамда Ольга Исаенок шуғулланмоқда.

🇺🇿Қизларимиз Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишга бел боғлашган. Шу сабабдан чемпионат олдидан максимал тайёргарлик кўришмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг