locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. Яккасаройда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Кубоги турнири бўлиб ўтди

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram

Яккасарой туманидаги 1-спорт мактаби ўйингоҳида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Кубоги учун волейбол мусобақасининг туман босқичи юқори руҳда бўлиб ўтди.

Мазкур спорт тадбири маҳаллаларда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.

Мусобақада туманнинг турли маҳаллаларидан ташриф буюрган ёшлар қатнашиб, икки тоифада – қизлар ва ўғил болалар ўртасида беллашдилар.

Қизлар ўртасида ғолиблар қуйидагича аниқланди:

1-ўрин – “Тепа” маҳалласи жамоаси
2-ўрин – Бобур маҳалласи жамоаси
3-ўрин – “Муҳандислар” маҳалласи жамоаси

Ўғил болалар ўртасида эса:

1-ўрин – “Тепа” маҳалласи жамоаси
2-ўрин – Бобур маҳалласи жамоаси
3-ўрин – “Дилбулоқ” маҳалласи жамоаси

Таҡдирлаш маросимида Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова, туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шерзод Шокиров, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг