locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. Қувасойда 8-март муносабати билан қизлар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўқувчи қизлар ўртасида волейбол бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. Қувасойда 8-март муносабати билан қизлар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди
photo: Voleybol Uzbekistan

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўқувчи қизлар ўртасида волейбол бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа 5–6-март кунлари Қувасой шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 10-сонли умумтаълим мактабида ўтказилди. Тадбир Қувасой шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи ташаббуси билан ташкил этилиб, унда шаҳар мактабларининг қизлар жамоалари иштирок этди.

Қизлар ўртасидаги баҳслар қизғин ва муросасиз руҳда кечиб, спортчиларнинг жамоавий ҳамжиҳатлиги ҳамда волейболга бўлган қизиқиши яна бир бор намоён бўлди.
Мусобақа якунларига кўра:
1-ўрин — 10-мактаб жамоаси
2-ўрин — 13-мактаб жамоаси
3-ўрин — 29-мактаб жамоаси
Ғолиб ва совриндор жамоалар Қувасой шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Мазкур спорт тадбири ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, қизларни спортга кенг жалб этиш ҳамда волейбол спорт турини янада оммалаштиришга хизмат қилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг