locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. U20 қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бошланди

Бухоро шаҳридаги “Ёшлик” спорт залида волейбол бўйича U20 қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари старт олди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. U20 қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бошланди
photo: Voleybol Uzbekistan

Бухоро шаҳридаги “Ёшлик” спорт залида волейбол бўйича U20 қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари старт олди. Республикадан турли ҳудудлардан ташриф буюрган жамоалар мазкур нуфузли мусобақада ғолиблик учун қизғин кураш олиб бормоқда.

▫️Ушбу мусобақа ёш волейболчиларни аниқлаш, уларнинг спорт маҳоратларини ошириш, шунингдек, келажакда терма жамоалар учун иқтидорли спортчилар захирасини шакллантиришга қаратилган. Беллашувлар юқори савияда, кескин ва муросасиз ўтмоқда. Ҳар бир жамоа майдонда ўзининг энг яхши имкониятларини намойиш этиб, кубок учун курашни давом эттирмоқда.

Қуйида ўтказилган учрашувлар натижалари билан танишишингиз мумкин.

13.12.2025
Навоий вилояти 0:3 Хоразм вилояти
Жиззах вилояти 3:0 Тошкент шаҳар
Самарқанд вилояти 0:3 Қорақалпоғистон Республикаси
Бухоро (БухДУ) 3:0 Сирдарё вилояти

14.12.2025
Сирдарё вилояти 0:3 Хоразм вилояти
Тошкент шаҳар 0:3 Қорақалпоғистон Республикаси
Жиззах вилояти 3:0 Самарқанд вилояти
Бухоро (БухДУ) 3:0 Навоий вилояти

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг