locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. U-19 ўғил болалар ўртасида Сирдарё вилояти чемпионати бўлиб ўтди

Ғолиб ва совриндор жамоалар мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Волейбол. U-19 ўғил болалар ўртасида Сирдарё вилояти чемпионати бўлиб ўтди
photo: Voleybol Uzbekistan

Сирдарё вилояти, Ховос тумани 1-сон спорт мактабида U-19 ёш тоифасидаги ўғил болалар ўртасида вилоят чемпионати юқори савия ва кескин рақобат остида ташкил этилди.

Мусобақа давомида жамоалар томонидан намоён этилган техник маҳорат, жамоавийлик ва ғалабага бўлган интилиш томошабинларда катта қизиқиш уйғотди. Ҳар бир учрашув кескин курашларга бой бўлиб, ёш спортчиларнинг иродаси ва спортга бўлган садоқати яққол намоён бўлди.

Мазкур чемпионат ёш волейболчиларни аниқлаш, уларнинг спорт маҳоратини ошириш ҳамда келгусида ҳудудий ва республика терма жамоаларига муносиб захира тайёрлаш йўлида муҳим аҳамият касб этди.

Мусобақа якунларига кўра:
1-ўрин — Ховос тумани жамоаси
2-ўрин — Гулистон тумани жамоаси
3-ўрин — Сардоба тумани жамоаси

Ғолиб ва совриндор жамоалар мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг