locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. U-18 ўғил болалар терма жамоаси ўқув-йиғин машғулотларини бошлади

Мазкур йиғин 12–18-май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ташкил этилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. U-18 ўғил болалар терма жамоаси ўқув-йиғин машғулотларини бошлади
photo: Voleybol Uzbekistan

U-18 ўғил болалар Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббий Муҳиддин Шодмонов бошчилигида Самарқанд вилояти Ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабида навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлади.

Машғулотлар жорий йилнинг 20-февралидан 5-мартига қадар давом этади. Йиғин давомида жамоанинг жисмоний, техникавий ва тактик тайёргарлигини янада мустаҳкамлаш, ўйин интизоми ва жамоавий уйғунликни оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур йиғин 12–18-май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ташкил этилган. Терма жамоамизга масъулиятли мусобақа олдидан омад ва муваффақият тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг