Волейбол. U-15 “Самарқанд Open – 2026” халқаро турнири бўлиб ўтди
2026-йил 18-февраль куни Самарқанд вилоятида волейбол бўйича қизлар ўртасида U-15 “Самарқанд Open – 2026” халқаро турнири ташкил этилди. Мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган жамоалар ҳамда қўшни давлатлар — Тожикистон ва Қозоғистон терма жамоалари иштирок этди. Турнир юқори савияда, муросасиз ва қизиқарли баҳсларга бой тарзда ўтди.
Мусобақа якунларига кўра:
1-ўрин — Нуробод қизлар терма жамоаси
2-ўрин — Тайлоқ тумани ОПСТТМ қизлар жамоаси
3-ўрин — Қозоғистон қизлар терма жамоаси
4-ўрин — Жиззах вилояти қизлар терма жамоаси
Тадбир якунида ғолиб ва совриндор жамоалар тантанали равишда диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Мазкур халқаро турнир ёш волейболчилар ўртасида тажриба алмашиш, дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва спорт маҳоратини оширишга хизмат қилди.