locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол тўгараклари бугунги кунда ёшлар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда

Машғулотлар малакаи муроббийлар томонидан замонавий услубда олиб борилиб, ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, техник ва тактик кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол тўгараклари бугунги кунда ёшлар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда
photo: Voleybol Uzbekistan

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги 63-волейболга ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида юритилаётган волейбол тўгараклари бугунги кунда ёшлар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Машғулотлар малакаи муроббийлар томонидан замонавий услубда олиб борилиб, ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, техник ва тактик кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тўгаракларда иштирок этаётган ёш спортчилар волейбол сир-асрорларини ўрганиб, келажакда туман, вилоят ва республика миқёсидаги мусобақаларда муносиб иштирок этишлари учун пухта тайёрланмоқда.

Ўзбекистон Волейбол Федерацияси томонидан республикамизнинг 208 та шаҳар ва туманларида ана шундай ихтисослаштирилган волейбол мактабларини ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, бу ташаббус ёшлар спортни оммалаштириш ва иқтидорли спортчиларни кашф этишга хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг