locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол спорти бўйича 2025 йил сарҳисобига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди

Тадбирни очиб бериш учун сўз Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Назармуҳаммедов Даврон Абитовичга берилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол спорти бўйича 2025 йил сарҳисобига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди
photo: Voleybol Uzbekistan

Бугун волейбол спорти бўйича 2025 йил сарҳисоби ҳамда ушбу йўналишни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва спорт фидойиларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Назармуҳаммедов Даврон Абитович, Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Ашрапов Рамазон Ахматхўжаевич, Спорт вазири ўринбосари Маҳмудов Шаҳрилло Шарипович, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Қосимов Ойбек Омилович каби бир қатор меҳмонлар иштирок этдилар.

Тадбирни очиб бериш учун сўз Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Назармуҳаммедов Даврон Абитовичга берилди.

Тақдирлаш маросими

2025 йил давомида республика ва халқаро мусобақаларни ўтказишда фаол иштирок этган қатор вазирлик ва идоралар вакиллари махсус статуэтка ва планшетлар билан тақдирландилар. Жумладан:

Сайдуллаев Миржалол Рустам ўғли
Ҳамраев Бобир Янгибоевич
Ғуломжанов Санатилла Алинозар ўғли
Хушвақтов Шерзод Маҳмудович
Қодиров Эркинбой Ибрагимович
Убайдуллаев Бегзод Убайдуллаевич

Шунингдек, 17 ёшгача бўлган ўғил болалардан ташкил топган ИИВ Академиясининг “Академия” волейбол спорт клуби “Ғалабага бўлган ишонч” номинацияси билан тақдирланди.

“Йилнинг энг яхшилари” номинациялари

Ҳакамлар:
▪️ “Йилнинг энг яхши эркак ҳаками” – Жамолиддин Ташпўлатов (Наманган вилояти)
▪️ “Йилнинг энг яхши аёл ҳаками” – Шаҳло Салимова (Сурхондарё вилояти)
▪️ “Йилнинг энг яхши аёл статистик-ҳаками” – Гулзар Абатова (Тошкент шаҳар)
▪️ “Йилнинг энг яхши фахрий спортчиси” – Раимқулов Карим

Мураббийлар:
▪️ “Йилнинг энг яхши эркаклар мураббийи” – Мақсуд Маҳмудов (Бухоро вилояти)
▪️ “Йилнинг энг яхши аёллар мураббийи” – Ильёс Турдиев (Наманган вилояти)
▪️ “Энг яхши ёш тоифадаги миллий терма жамоа мураббийи” – Рустам Аллабердиев

Спортчилар:
▪️ “Энг яхши интизомли спортчи” (аёллар) – Зебохон Абдусаматова (Андижон вилояти)
▪️ “Энг яхши интизомли спортчи” (эркаклар) – Умрбек Раҳимов (Қорақалпоғистон Республикаси)
▪️ “Энг яхши ёш волейболчи” (қизлар) – Кристина Ҳасанова (Фарғона вилояти)
▪️ “Энг яхши ёш волейболчи” (ўғил болалар) – Иван Пивашенко (Тошкент шаҳар)
▪️ “Катталар ўртасида энг яхши волейболчи” (аёллар) – Маликабону Турсунпўлатова (Наманган вилояти)
▪️ “Катталар ўртасида энг яхши волейболчи” (эркаклар) – Саиджамол Миробидинов (БухДУ волейбол клуби)

“Йилнинг энг яхши волейбол федерацияси”

3-ўрин – Тошкент шаҳар волейбол федерацияси
2-ўрин – Наманган вилояти волейбол федерацияси
1-ўрин – Бухоро вилояти волейбол федерацияси

Волейбол спорти бўйича 2025 йил сарҳисобига бағишланган тадбир ўз якунига етди.
Келиб келаётган 2026 йилда ҳам Ўзбекистон волейбол федерациясига янги ғалабалар, юксак натижалар ва улкан зафарлар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг