locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. Сирдарё вилояти кубоги якунланди

Қизлар беллашувлари Бойовут туманида, ўғил болалар мусобақаси эса Оқолтин туманида ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. Сирдарё вилояти кубоги якунланди
photo: Voleybol Uzbekistan

Жорий йилнинг 16–17-октябрь кунлари қизлар, ҳамда 23–24-октябрь кунлари ўғил болалар ўртасида U-18 Волейбол бўйича Сирдарё вилояти кубоги мусобақалари муваффақиятли якунланди. Мусобақаларда Сирдарё вилоятининг турли туманларидан 200 нафардан ортиқ ёш волейболчилар иштирок этишди. Беллашувлар муросасиз курашлар, чиройли комбинациялар ва спорт руҳига тўла тарзда ўтди

Қизлар беллашувлари Бойовут туманида, ўғил болалар мусобақаси эса Оқолтин туманида ташкил этилди.

Натижалар қуйидагича:

Ўғил болалар ўртасида:
1 Оқолтин тумани
2 Ховос тумани
3 Сирдарё тумани

Қизлар ўртасида:
1 Бойовут тумани
2 Янгиер шаҳри
3 Сардоба тумани

Ушбу мусобақа ёшларимизни спортга ошно этиш, вилоятда волейболни янада оммалаштириш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг