locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. “Қўшкўпир туман ҳокими Олимпиадаси” спорт тадбирлари юқори савияда давом этмоқда

Кўтаринки руҳ, юқори спорт кайфияти ва мухлислар қўллаб-қувватлови остида ўтган мусобақалар якунида ғолиб ҳамда совриндор жамоалар аниқланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. “Қўшкўпир туман ҳокими Олимпиадаси” спорт тадбирлари юқори савияда давом этмоқда
photo: Voleybol Uzbekistan

Қўшкўпир туманида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари доирасида “Қўшкўпир туман ҳокими Олимпиадаси” спорт тадбирлари юқори савияда давом этмоқда.

Мазкур мусобақалар ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлашга хизмат қилмоқда.

Бугун олимпиада доирасида ўғил болалар ва қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича қизиқарли ва муросасиз баҳслар бўлиб ўтди. Беллашувларда иштирок этган ёшлар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, жамоавий ҳамжиҳатлиги, чаққонлиги ҳамда ғалабага бўлган кучли интилишларини намоён этдилар.

Кўтаринки руҳ, юқори спорт кайфияти ва мухлислар қўллаб-қувватлови остида ўтган мусобақалар якунида ғолиб ҳамда совриндор жамоалар аниқланди. Тақдирлаш маросимида Қўшкўпир тумани ҳокими ўринбосари Ҳурматбек Ибрагимов иштирок этиб, мусобақа ғолиблари ҳамда фаол иштирокчиларга диплом, эсдалик совғалар ва ташаккурномаларни топширди.

Тадбир давомида ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда келажакда юксак натижаларга эришадиган спортчилар сафини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг