locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. Самарқандда ўқув-йиғин базаси ташкил этилди

Мазкур база замонавий шароитлар асосида йўлга қўйилиб, спортчиларни сифатли тайёрлаш ҳамда мусобақаларга пухта ҳозирлаш имконини яратади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. Самарқандда ўқув-йиғин базаси ташкил этилди
photo: Voleybol Uzbekistan

Самарқанд вилояти Спорт бошқармаси, Самарқанд давлат педагогика институти ҳамда Ўзбекистон волейбол федерацияси ҳамкорлигида, Самарқанд спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослашган спорт мактаби негизида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Самарқанд вилояти терма жамоалари учун ўқув-йиғин машғулотлари базаси ташкил этилди.

Мазкур база замонавий шароитлар асосида йўлга қўйилиб, спортчиларни сифатли тайёрлаш ҳамда мусобақаларга пухта ҳозирлаш имконини яратади.

Жорий йилнинг 20-февралидан бошлаб ушбу базада U-18 ўғил болалар терма жамоаси ўқув-йиғин машғулотларини ўтказади. Шунингдек, ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон волейбол федерацияси, спорт мактаби ва институт ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳужжат волейбол спорт турини ривожлантириш, илмий-амалий ёндашувни кенгайтириш ва ёш спортчиларни тизимли тайёрлашга хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг