locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. Самарқандда маҳорат дарслари ташкил этилди

Мазкур тадбир ёш иқтидорларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда вилоятда волейбол спорт турини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. Самарқандда маҳорат дарслари ташкил этилди
photo: Voleybol Uzbekistan

18-февраль куни Самарқанд вилояти Ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабида мактаб директори Қаҳрамон Раупов ташаббуси билан, Самарқанд вилояти волейбол федерацияси кўмагида 2012-йилда туғилган қизлар учун маҳорат дарслари ўтказилди.

Машғулотлар Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Рустам Аллабёргенов томонидан олиб борилди. Унда вилоятнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 100 нафарга яқин ёш спортчи қизлар иштирок этиб, ўз маҳоратини ошириш ва янги тажриба орттириш имконига эга бўлдилар.

Мазкур тадбир ёш иқтидорларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда вилоятда волейбол спорт турини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг