Волейбол. Самарқанд мезбонлигидаги нуфузли мусобақа якунланди
Самарқанд шаҳрида ўтказилган CAVA Men’s and Women’s Universiade Games – 2026 мусобақаси юқори савияда ташкил этилиб, тантанали тарзда якунланди. Бир неча кун давомида давом этган беллашувлар спорт руҳига бой, кескин ва муросасиз ўйинлар билан ёдда қолди.
▫️Мусобақа нафақат ғолибларни аниқлади, балки ёшлар волейболининг бугунги салоҳияти ва эртанги истиқболини ҳам яққол намоён этди. Ҳар бир жамоа майдонга ўзига хос услуб, кучли тайёргарлик ва ғалабага бўлган қатъий ишонч билан чиқди.
Якуний натижалар:
Аёллар ўртасида:
1-ўрин. СамДУ (UZB)
2-ўрин. БухДУ (UZB)
3-ўрин. Туркманистон (TKM)
Эркаклар ўртасида:
1-ўрин. Туркманистон (TKM)
2-ўрин. СамДПИ (UZB)
3-ўрин. ХИУ (UZB)
Мусобақа давомида шаклланган соғлом рақобат муҳити, дўстона алоқалар ва профессионал ўйин даражаси ушбу турнирнинг нуфузини яна-да оширди. Самарқанд эса яна бир бор йирик спорт тадбирларини юксак савияда ўтказа олишини намойиш этди.
Ғолиб ва совриндор жамоаларни муборакбод этамиз ҳамда барча иштирокчиларга келгуси мусобақаларда омад тилаймиз!