locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. Пискент туманида ўқувчи қизлар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди

8-“Б” синф жамоаси барча рақибларидан устун келиб, мусобақанинг ғолиби бўлди. Ғолиб жамоа ҳомийлар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. Пискент туманида ўқувчи қизлар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди
photo: Voleybol Uzbekistan

Тошкент вилояти Пискент туманидаги 10-сонли умумтаълим мактабида ўқувчи қизлар ўртасида волейбол бўйича мусобақа ташкил этилди. Мазкур спорт тадбири ёшларни жисмоний фаолликка жалб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда волейбол спорт турига бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ўтказилди. Мусобақада 7-, 8-, 9-, 10- ҳамда 11- синф жамоалари иштирок этиб, майдонда қизғин ва муросасиз баҳслар кечди. Ҳар бир жамоа ўзининг жамоавий ўйини ва спорт маҳоратини намоён этди.

Беллашувлар якунига кўра, 8-“Б” синф жамоаси барча рақибларидан устун келиб, мусобақанинг ғолиби бўлди. Ғолиб жамоа ҳомийлар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Бундай спорт тадбирлари ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга кенг жалб этиш ҳамда волейбол спорт турини янада оммалаштиришга хизмат қилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг