locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. Осиё чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди

Мусобақада умумий ҳисобда 4 та гуруҳда 16 та миллий терма жамоалар қатнашади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. Осиё чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди
photo: Voleybol Uzbekistan

Осиё чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди

2026 йил 1–7 июль кунлари Таиланднинг Нахон Ратчасима шаҳрида 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида волейбол бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада қитъанинг энг кучли жамоалари чемпионлик учун баҳс олиб боради.

Мусобақада умумий ҳисобда 4 та гуруҳда 16 та миллий терма жамоалар қатнашади. Қуръа натижаларига кўра, ўзбекистонлик қизлар жамоаси “A” гуруҳидан жой олди.

Гуруҳ босқичида вакилларимиз Таиланд, Австралия ҳамда Мўғилистон терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Мазкур нуфузли мусобақа ёш волейболчиларнинг халқаро майдондаги тажрибасини ошириш, уларнинг маҳоратини синовдан ўтказиш ҳамда Осиёнинг кучли жамоалари билан рақобат қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг