locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. Қоракўлда “ИИБ бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди

Беллашувларда тумандики умумтаълим мактабларининг 9–11-синф ўқувчиларидан иборат жамоалар қатнашдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. Қоракўлда “ИИБ бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди
photo: Voleybol Uzbekistan

Қоракўл туманида ёшлар ўртасида волейбол спорт турини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда жамоавийлик ва спорт маданиятини мустаҳкамлаш мақсадида умумтаълим мактаблари ўртасида “Ички ишлар бўлими бошлиғи кубоги” волейбол мусобақаси ташкил этилди.

Мазкур мусобақа Ўзбекистон волейбол федерацияси ҳамкорлигида ўтказилиб, унда туман ҳокими ҳамда туман ИИБ бошлиғи Шаҳоб Ҳаитов иштирок этди ва спорт беллашувларига расмий старт берди. Тадбир давомида сўзга чиққанлар ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва соғлом авлодни тарбиялашда бундай мусобақаларнинг аҳамияти юқори эканини таъкидладилар. Беллашувларда тумандики умумтаълим мактабларининг 9–11-синф ўқувчиларидан иборат жамоалар қатнашиб, муросасиз ва шиддатли учрашувлар ўтказдилар. Ўйинлар давомида ёш спортчилар ўзларининг техник маҳорати, тезкорлиги ва жамоавий уйғунлигини намойиш этдилар.

Якуний натижаларга кўра:
1-ўрин — 34-мактab жамоаси
2-ўрин — 28-мактab жамоаси
3-ўрин — 52-мактab жамоаси

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг