locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. Қорақалпоғистонда U-17 қизлар ўртасида чемпионат бўлиб ўтди

Куни кеча Нукус шаҳрида волейбол бўйича U-17 ёш тоифасидаги қизлар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси чемпионати ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. Қорақалпоғистонда U-17 қизлар ўртасида чемпионат бўлиб ўтди
photo: Voleybol Uzbekistan

Куни кеча Нукус шаҳрида волейбол бўйича U-17 ёш тоифасидаги қизлар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси чемпионати ўтказилди.

Ушбу мусобақа Ўзбекистон волейбол федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди ва унда ҳудуднинг барча шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган жамоалар ғолиблик учун муносиб кураш олиб борди. Беллашувлар юқори савияда, муросасиз ва қизғин руҳда кечди.

Якуний натижаларга кўра:
1-ўрин — Қораўзак тумани
2-ўрин — Мўйноқ тумани
3-ўрин — Таҳтакўпир тумани жамоаларига насиб этди.

Мусобақа ёш спортчиларнинг маҳоратини ошириш, иқтидорли волейболчиларни саралаб олиш ҳамда ҳудудларда волейболни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг