Волейбол. Навоийда ўқувчилар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди
Иштирокчиларга эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Voleybol Uzbekistan
Навоий вилоятида 2010 йилда туғилган 9-синф ўқувчилари ўртасида волейбол бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Унда вилоятнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган жамоалар ўз маҳоратлари, жисмоний тайёргарлиги ва жамоавий уйғунлигини намоён этдилар.
Иштирокчиларга эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди.
Бу эътирофлар ёшларимизнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириб, келажакда юксак натижаларга эришишлари учун пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Юртимизда волейбол спорт турини оммалаштириш борасидаги бундай ташаббуслар ёш авлоднинг соғлом ва фаол ҳаёт тарзини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Иброҳим Жалолов
Редактор