Волейбол. Навоий шаҳрида U-17 волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Мазкур чемпионатда республикамизнинг барча вилоятларидан келган жамоалар иштирок этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Voleybol Uzbekistan
Навоий шаҳридаги “Спорт саройи”да спортнинг волейбол тури бўйича U-17 ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур чемпионатда республикамизнинг барча вилоятларидан келган жамоалар иштирок этмоқда. Очилиш маросимида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Тасбаев Азат Дамирович ҳамда вилоят Спорт бошқармаси масъул ходимлари қатнашди.
Тадбир давомида сўзга чиққан мутасаддилар ёш спортчиларга омад тилаб, бундай мусобақалар спортни ривожлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
Иброҳим Жалолов
Редактор