locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. “NamDU” жамоаси — ютуқлар сари дадил одимлар

“NamDU” жамоаси республика миқёсидаги мусобақаларда мунтазам равишда юқори натижаларни қайд этиб келмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. “NamDU” жамоаси — ютуқлар сари дадил одимлар
photo: Voleybol Uzbekistan

Наманган давлат университетининг “NamDU” аёллар волейбол жамоаси 2019-йилда ташкил этилган бўлиб, қисқа вақт ичида мамлакатимиз волейболи ривожига муносиб ҳисса қўшиб, ўзининг юқори спорт натижалари билан эътиборга тушди.

Жамоа ташкил этилган дастлабки йилиёқ — 2019-йилда Ўзбекистон Кубоги мусобақаларида иштирок этишни бошлаб, катта спорт майдонида тажриба орттира бошлади. Кейинги йилларда эса жамоа изчил ривожланиб, муҳим натижаларга эришди. Хусусан, 2022-йилда Ўзбекистон Кубоги мусобақасида 2-ўринни қўлга киритди. 2023-йилда Ўзбекистон чемпионатида кумуш медал соҳиби бўлган жамоа мамлакат волейболида ўзининг муносиб ўрнини мустаҳкамлади.

Шундан сўнг “NamDU” жамоаси республика миқёсидаги мусобақаларда мунтазам равишда юқори натижаларни қайд этиб келмоқда.
Жумладан:
2023, 2024 ва 2025-йиллар — Ўзбекистон Кубоги ғолиби
2023, 2024 ва 2025-йиллар — Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби
2024–2025-йилги “Талабалар лигаси” ғолиби
Қирғизистон–Ўзбекистон спартакиадаси ғолиби

Бугунги кунда жамоа таркибида 6 нафар Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, жамоа сафида халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган иқтидорли спортчи қизлар ҳам бор.

Мазкур ютуқлар жамоанинг меҳнати, интизоми ва ягона мақсад сари бирлашган жипслигини яққол намоён этади. Жамоа нафақат мусобақаларда юқори натижаларни қайд этмоқда, балки волейбол спорт маданиятини ривожлантиришда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

Университетда волейбол спорт турини ривожлантиришда Наманган давлат университети ректори Абдуғаффор Қирғизбоевнинг алоҳида ўрни бор. Унинг ташаббуси билан жамоа учун зарур шарт-шароитлар яратилган бўлиб, спортчиларнинг профессионал ривожи учун кенг имкониятлар тақдим этилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг