locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. \"Миллатлар Лигаси – 2025\" мусобақасига тайёргарлик давом этмоқда

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. "Миллатлар Лигаси – 2025" мусобақасига тайёргарлик давом этмоқда
PHOTO: Telegram

Марказий Осиё Волейбол Ассоциацияси томонидан юртимизнинг Фарғона вилоятида бўлиб ўтадиган "Миллатлар Лигаси – 2025" мусобақаси олдидан муҳим йиғилиш ўтказилди. Тадбирда мусобақани юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда, хусусан, хориждан келадиган спортчилар ва расмийлар учун виза расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш, уларнинг Фарғонага етиб келиши ва ҳаракати учун қулай транспорт воситаларини ташкил этиш бўйича тегишли чоралар белгилади.

Шунингдек, ўйинлар ўтказиладиган спорт мажмуасида томошабинлар учун барча зарур шароитлар – қулай ўриндиқлар, салқин ичимликлар, тиббий хизмат ва бошқа инфратузилмаларни яратиш масалалари кўриб чиқилди. Муассаддиларга ушбу йўналишларда аниқ вазифалар юклатилди.

Мазкур мусобақа халқаро миқёсдаги йирик волейбол тадбири сифатида нафақат спортчилар, балки томошабинлар учун ҳам унутилмас воқеага айланиши кутилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг