Волейбол. Марказий Осиё чемпионатига тайёргарлик давом этмоқда
22–29 июн кунлари Покистонда волейбол бўйича эркаклар ўртасида Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Voleybol Uzbekistan
22–29 июн кунлари Покистонда волейбол бўйича эркаклар ўртасида Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Ушбу нуфузли мусобақага пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси айни кунларда "Жар" спорт мажмуасида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
Ўзбекистон Волейбол федерацияси бош котиби Фарҳод Алимов терма жамоа машғулотларини кузатди. Ташриф давомида жамоа аъзолари ва мураббийлар штаби билан учрашув ўтказилиб, олдинда турган Марказий Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни, мусобақа олдидаги режалар ҳамда жамоанинг асосий мақсад ва вазифалари муҳокама қилинди.
Терма жамоамизга бўлажак мусобақада омад ва зафарлар тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор