Волейбол. Халқаро даражадаги ҳакамликка номзодлар курси якунланди
Тошкент шаҳрида ўтказилган “Халқаро даражадаги ҳакамликка номзодлар курси” ўз ниҳоясига етди. Бир ҳафта давом этган мазкур ўқув жараёнида иштирокчилар назарий билимлар, амалий кўникмалар ҳамда замонавий ҳакамлик талаблари бўйича чуқур тайёргарликдан ўтишди. Бугунги тадбир Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Файзиев Жамшид Шукуруллоевич ва федерация бош котиби Алимов Фарход иштирокида бўлиб ўтди.
AVC инструктори ва FIVB халқаро ҳаками Мохаммад Шахмири курснинг юқори савияда ташкил этилганини алоҳида таъкидлаб, Ўзбекистон волейбол федерациясига миннатдорлик билдирди.
Курс якунида Марказий Осиёнинг турли давлатларидан қатнашган 21 нафар ҳакам халқаро даражадаги ҳакамлик мақомига сазовор бўлди. Улар орасида 3 нафар ватандошимиз ҳам борлиги биз учун фахрдир.
Бугунги якуний маросимда тингловчиларга ҳакамлик сертификатлари топширилди. Шунингдек, Мохаммад Шахмирига Ўзбекистон волейбол федерацияси томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди.