locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. Филиппиннинг Кандон шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақага тайёргарлик давом этмоқда

Машғулотлар жараёнида Ўзбекистон волейбол федерацияси раҳбарияти ёш спортчилар билан учрашув ўтказди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. Филиппиннинг Кандон шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақага тайёргарлик давом этмоқда
photo: Voleybol Uzbekistan

Осиё волейбол конфедерацияси тақвимига мувофиқ, AVC Women’s Volleyball Cup – 2026 мусобақаси 6–14-июнь кунлари Филиппиннинг Кандон шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақага тайёргарлик қизғин давом этмоқда.

Волейбол бўйича Ўзбекистон қизлар миллий терма жамоаси айни кунларда Тошкент шаҳридаги “ЖАР” спорт мажмуасида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда. Мазкур йиғинлар 2026 йил 3–15 июнь кунлари Филиппин давлатининг Кандон шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро мусобақага пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ташкил этилган.

Машғулотлар жараёнида Ўзбекистон волейбол федерацияси раҳбарияти ёш спортчилар билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида бўлажак мусобақанинг нуфузи ва аҳамияти, халқаро майдондаги масъулият ҳамда терма жамоа олдида турган вазифалар ҳақида фикр алмашилди.

Шунингдек, спортчиларнинг тайёргарлик жараёни, яратилган шароитлар ва жамоанинг руҳий ҳолати юзасидан ҳам мулоқот олиб борилди. Мутахассислар томонидан ёш волейболчиларга мусобақада муносиб иштирок этиш ва юрт шарафини юқори даражада ҳимоя қилиш борасида эзгу тилаклар билдирилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг