locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. CAVA турнири ўз ниҳоясига етди

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Волейбол. CAVA турнири ўз ниҳоясига етди
PHOTO: Telegram

2025 йил 9–16 июн кунлари Тошкент шаҳридаги Жар спорт соғломлаштириш маркази яна бир бор йирик халқаро спорт тадбирига мезбонлик қилди. Марказий Осиё Волейбол Ассоциацияси (CAVA) томонидан ташкил этилган U-16 ва U-19 ёш тоифасидаги волейбол мусобақалари бугун ўз якунига етди.

Мусобақада 5 та давлат – Эрон, Ҳиндистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон вакиллари қатнашди. Ҳар икки тоифада жами 130 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси бу йил ҳар икки ёш тоифасида икки тадан жамоа билан (U-16 ва U-19) иштирок этди. Бу эса мамлакатимиздаги спорт инфратузилмаси ва мураббийлик мактабининг юқори даражада эканидан далолат беради. Мусобақалар олимпияча яъни айланма учрашувлари тарзида ташкил этилиб, барча ўйинлар Жар спорт марказининг халқаро талаблар даражасидаги майдонларида бўлиб ўтди.

U-16

1-ўрин Эрон терма жамоаси
2-ўрин Қозоғистон терма жамоаси
3-ўрин Ўзбекистон терма жамоаси

U-19

1-ўрин Эрон терма жамоаси
2-ўрин Ўзбекистон терма жамоаси
3-ўрин Ҳиндистон терма жамоаси
Шунингдек, бир гуруҳ спортчилар турли номинацияларда ҳам тақдирланишди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг