locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. CAVA Men’s Championship 2026 мусобақаси олдидан терма жамоа билан учрашув ўтказилди

Халқаро майдондаги муҳим мусобақалардан бири — CAVA Men’s Championship 2026 олдидан Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси билан йиғилиш ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. CAVA Men’s Championship 2026 мусобақаси олдидан терма жамоа билан учрашув ўтказилди
photo: Voleybol Uzbekistan

Халқаро майдондаги муҳим мусобақалардан бири — CAVA Men’s Championship 2026 олдидан Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси билан йиғилиш ташкил этилди. Унда Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Шукруллаевич Файзиев, федерация бош котиби Фарҳод Шарипович Алимов ҳамда терма жамоа бош мураббийи Муҳиддин Шодмоновлар иштирок этди.

Учрашув давомида спортчилар билан очиқ мулоқот олиб борилиб, жамоанинг тайёргарлик жараёни, мавжуд таклиф ва муаммолар муҳокама қилинди. Шунингдек, мусобақанинг нуфузи, халқаро майдондаги аҳамияти ва терма жамоа олдида турган масъулиятли вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Мутахассислар томонидан спортчиларга мусобақада юқори натижа қайд этиш, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш ҳамда майдонда максимал фидойилик кўрсатиш борасида маслаҳат ва тавсиялар билдирилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг