locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. Буюк Ипак йўли армия ва полиция волейбол чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Барча волейбол ихлосмандларини "Паҳлавон" спорт мажмуасида кутамиз.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. Буюк Ипак йўли армия ва полиция волейбол чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди
photo: Voleybol Uzbekistan

Бугун Наманган шаҳрида Марказий Осиёнинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан йиғилган энг кучли 10 та жамоалари иштирокидаги “Буюк Ипак йўли” Армия ва Полиция волейбол чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда спорт соҳаси ва давлат идораларидан қатор масъуллар қатнашди. Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси Шавкатжон Шокиржонович, Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев, Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, вилоят волейбол федерацияси раиси Шуҳрат Алиев, Қозоғистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Арман Кабесов, Тожикистон волейбол федерацияси вакиллари, Ўзбекистон волейбол федерацияси раҳбарияти, шунингдек, мусобақанинг халқаро техник делегати каби бир қатор масъуллар очилиш маросимида қатнашиб жамоаларга омад тилашди.


Очилиш маросимида иштирокчи жамоалар тақдимоти, бадиий чиқишлар ҳамда волейбол бўйича кўргазмали намойишлар ўтказилди. Тадбир давомида меҳмонлар учун вилоятда волейбол бўйича яратилган шароитлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Мазкур чемпионат минтақада спорт ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, жисмоний тайёргарлик ва дўстлик ришталарини янада кучайтиришга хизмат қилади.

Мусобақа 22-28-ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Барча волейбол ихлосмандларини "Паҳлавон" спорт мажмуасида кутамиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг