Волейбол. Буюк ипак йўли армия ва полиция чемпионати. Матонат жамоаси ғолибликни қўлга киритди
Буюк ипак йўли армия ва полиция чемпионатининг финал баҳси ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Voleybol Uzbekistan
Марказий Осиё мамлакатлари жамоаларини бирлаштирган “Буюк Ипак йўли Армия ва Полиция волейбол чемпионати” ўз якунига етди.
Бугун бўлиб ўтган Биринчи ўрин учун финал баҳси ниҳоятда муросасиз ва юқори темпда кечди. Майдондаги ҳар икки жамоа кучли тайёргарлик ва ғалабага бўлган интилишни намоён этди.
Матонат 3:2 Ҳумо
Матонат жамоаси якуний сетлардаги устун ўйин орқали финалда зафар қучиб, чемпионатнинг мутлақ ғолиби бўлди. Ҳумо эса финалгача етиб келиб, кучли рақобат кўрсатган жамоа сифатида кумуш медалларга сазовор бўлди.
Иброҳим Жалолов
Редактор