locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. Бухорода волейбол спорти бўйича халқаро даражадаги семинар ташкил этилди

Тадбирда халқаро тажрибага эга мутахассислар, мураббийлар ҳамда олий таълим вакиллари иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. Бухорода волейбол спорти бўйича халқаро даражадаги семинар ташкил этилди
photo: Voleybol Uzbekistan

Бухоро вилоятида волейбол спорти ривожига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди. Тадбирда халқаро тажрибага эга мутахассислар, мураббийлар ҳамда олий таълим вакиллари иштирок этди.

Мазкур семинар FIVB (Халқаро волейбол федерацияси) инструктори Моро Бранислав, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Носиров Закир Закирович, Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Файзиев Жамшид Шукуриллоевич ҳамда Бухоро вилояти спорт бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбир давомида Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари, вилоятдаги волейбол мураббийлари ҳамда спорт мутахассислари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда волейбол спорт турининг ўқув жараёнига замонавий ёндашувлар, халқаро стандартлар асосида машғулотлар ташкил этиш, спортчиларни тайёрлаш сифати ва методикасини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, семинар иштирокчилари учун амалий машғулотлар ташкил этилиб, FIVB инструкторининг тажриба асосидаги тавсиялари билан ўртоқлашилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг