locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. Бухорода халқаро волейбол мусобақалари қизғин паллага кирди

Мусобақаларга Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ташриф буюриб, ўйин жараёнларини шахсан кузатди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. Бухорода халқаро волейбол мусобақалари қизғин паллага кирди
photo: Voleybol Uzbekistan

Бухоро шаҳридаги “UNIVERSAL” спорт мажмуасида Марказий Осиё мамлакатларининг энг кучли жамоалари иштирокида ўтаётган “CAVA College University Volleyball Championship 2025” халқаро мусобақалари қизғин паллага кирди.

Мазкур мусобақаларга Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ташриф буюриб, ўйин жараёнларини шахсан кузатди. Тадбир давомида у спортчилар билан мулоқот қилиб, мусобақа иштирокчиларига омад ва юқори натижалар тилади.

Қизғин баҳслар, дўстлик ва спорт руҳида кечаётган мазкур халқаро турнир ёшлар ўртасида соғлом рақобатни кучайтириш, спорт орқали минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг спорт салоҳиятини намойиш этишга хизмат қилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг