Волейбол. Бухоро вилоятида волейбол бўйича бошқарма кубоги ўтказилди
Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимлари шахсий таркиби ўртасида волейбол бўйича “Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси ташкил этилди. Тадбир жамоалар ўртасида жисмоний тайёргарликни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда спорт орқали жамоавий ҳамжиҳатликни янада кучайтириш мақсадида ўтказилди. Мусобақа давомида иштирокчи жамоалар ўртасида қизғин ва муросасиз баҳслар кечди.
Якуний натижаларга кўра:
1-ўрин — “Муборак” НГҚЧБ ОФВБ 21-ҚҚ жамоаси
2-ўрин — БНҚИЗ ОФВБ 17-ҚҚ жамоаси
3-ўрин — “Муборак” НГҚЧБ ОФВБ 20-ҚҚ ҳамда “Газли” НГҚЧБ ОФВБ 25-ҚҚ жамоалари
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар муносиб тақдирланди. Бундай спорт мусобақалари жамоалар ўртасида дўстона муҳитни мустаҳкамлаш, ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш ҳамда волейбол спорт турини кенг тарғиб этишга хизмат қилмоқда.