locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол бўйича халқаро тоифадаги ҳакамликка номзодлар учун мўлжалланган махсус ўқув курcининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тадбир мазмуни ва ташкилотчилик даражаси билан иштирокчилар ҳамда меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол бўйича халқаро тоифадаги ҳакамликка номзодлар учун мўлжалланган махсус ўқув курcининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
photo: Voleybol Uzbekistan

Волейбол бўйича халқаро тоифадаги ҳакамликка номзодлар учун мўлжалланган махсус ўқув курcининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир мазмуни ва ташкилотчилик даражаси билан иштирокчилар ҳамда меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Очилиш давомида сўзга чиққан Федерация раиси ўринбосари Жамшид Файзиев, бош котиб Фарход Алимов, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Самандар Бадалов ҳамда Осиё Волейбол Конфедерацияси (AVC) ҳакамлар комитети аъзоси Шаҳмири Мухаммед иштирокчиларга, бўлғуси халқаро ҳакамларга омад тилашди.

Мазкур нуфузли ташаббус доирасида AVC томонидан ҳакамлар малакасини оширишга қаратилган сермазмун ўқув машғулотлари ташкил этилади. Ушбу курсга 9 та давлатдан 22 нафар тажрибали ва истиқболли ҳакамлар ташриф буюриб, билим ва тажриба алмашиш имкониятига эга бўлишади.

Курс давомида иштирокчилар қуйидаги йўналишларда чуқур билим ва амалий кўникмаларни эгаллайди:

Халқаро волейбол қоидаларининг сўнгги янгиланишлари ва уларнинг амалий талқини.
Амалий ҳакамлик бўйича махсус тренинглар, ўйин жараёнидаги мураккаб ҳолатларни баҳолаш методикаси.
Тажрибали инструкторлар, экспертлар ва FIVB даражасидаги мутахассислар билан бевосита мулоқот ва тажриба алмашинуви.
Ўйин бошқаруви, коммуникация, психологик тайёргарлик каби замонавий ҳакамлик компетенцияларини мустаҳкамлаш.

Ушбу ўқув дастури Марказий Осиёда волейбол спорти ривожига катта ҳисса қўшиши, янги авлод профессионал ҳакамларининг шаклланишига хизмат қилиши билан алоҳида аҳамият касб этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг