Волейбол. “Баркамол авлод – 2025” республика финал босқичига старт берилди
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида волейбол бўйича қизлар ўртасидаги Республика финал босқичи тантанали равишда бошланди. Ўзбекистон волейбол федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур мусобақада республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 150 нафардан ортиқ академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари иштирок этмоқда.
Очилиш маросимида сўзга чиққан мутасаддилар ёш спортчиларга омад тилаб, ушбу турнир волейболни оммалаштириш ва иқтидорли қизларни саралашда муҳим босқич эканини таъкидладилар. Финал босқичи давомида жамоалар ўз маҳорати, жамоавий ҳамжиҳатлиги ва ғалабага бўлган интилишини намоён этади.
Ўзбекистон волейбол федерацияси номидан барча иштирокчиларга муваффақият ва ёрқин ғалабалар тилаймиз!