locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. AVC Women’s Volleyball Cup – 2026 мусобақасига старт санаси аниқланди

Турнир волейбол мухлислари учун қизиқарли ва муросасиз учрашувларга бой бўлиши кутилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. AVC Women’s Volleyball Cup – 2026 мусобақасига старт санаси аниқланди
photo: Voleybol Uzbekistan

Осиё волейбол конфедерацияси тақвимига мувофиқ, AVC Women’s Volleyball Cup – 2026 мусобақаси 6–14-июн кунлари Филиппиннинг Кандон шаҳрида бўлиб ўтади.

Мазкур нуфузли турнир Осиё қитъасининг кучли аёллар терма жамоаларини бир майдонда жамлаб, юқори даражадаги рақобат ва бой халқаро тажриба алмашинувини таъминлайди.

фото: Волейбол Ўзбекистон

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ҳам ушбу мусобақада иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун баҳсларда майдонга тушади. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси “A” гуруҳидан жой олди ва қуйидаги жамоалар билан баҳс олиб боради:
Филиппин, Хитой Тайпейи, Корея, Қирғизистон ва Австралия

Турнир волейбол мухлислари учун қизиқарли ва муросасиз учрашувларга бой бўлиши кутилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг