locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. AVC Президенти Тошкент шаҳрига расмий ташриф билан етиб келди

Осиё волейбол конфедерацияси (AVC) Президенти Рамон Сузара рафиқаси билан биргаликда Тошкент шаҳрига расмий ташриф билан етиб келди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. AVC Президенти Тошкент шаҳрига расмий ташриф билан етиб келди
photo: Voleybol Uzbekistan

Осиё волейбол конфедерацияси (AVC) Президенти Рамон Сузара рафиқаси билан биргаликда Тошкент шаҳрига расмий ташриф билан етиб келди. Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев, федерация бош котиби Фарход Алимов ҳамда федерация раиси маслаҳатчиси Мўйдинжонов Анваржонлар тантанали равишда кутиб олди.

Ташриф доирасида Рамон Сузара Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Анварович Тошпо‘латов ҳамда ҳудудий ижрочи директорлар билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган. Мазкур учрашувларда мамлакатимизда волейбол спортни янада ривожлантириш, ҳудудларда инфратузилмани мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида волейболни оммалаштириш ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, AVC Президенти 24-январ куни 18:00 да Ўзбекистон чемпионати — Олий лига мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади. Ушбу расмий ташриф мусобақанинг нуфузи ва халқаро аҳамиятини янада ошириш, шунингдек, Ўзбекистон волейболининг Осиё миқёсидаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг