locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада вилоятнинг шаҳар ҳамда барча туманларида ғолибликни қўлга киритган жамоалар иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.
photo: Voleybol Uzbekistan

Қарши шаҳридаги Олимпия ва паралимпия тайёрлаш марказида вилоят касб-ҳунар мактаблари ва техникумлари ўқувчилари ўртасида “Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада вилоятнинг шаҳар ҳамда барча туманларида ғолибликни қўлга киритган жамоалар иштирок этди.

Беллашувлар юқори савияда, қизғин ва муросасиз руҳда ўтди. Мусобақа натижаларига кўра, Қарши шаҳар волейболчи ёшлари ғолибликни қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни Деҳқонобод ва Шаҳрисабз тумани волейболчилари банд этди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва кубоклар билан тақдирланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг