Волейбол. Асакa туманида Ички ишлар кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
10-октябр куни, Андижон вилояти Асакa туманида спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада тумандаги умумтаълим ва спорт мактаблари жамоалари фаол иштирок этдилар. Баҳслар давомида ўқувчилар ўз маҳоратлари, жамоавий руҳ ва ғалабага иштиёқни намоён этдилар.
Якуний натижалар:
1-ўрин — Асакa спорт мактаби
2-ўрин — 15-умумтаълим мактаби
3-ўрин — 20-умумтаълим мактаби
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар Асакa тумани Ички ишлар бўлими томонидан эсдалик совғалари, медаллар ва кубоклар билан тақдирландилар.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, “Ички ишлар кубоги” мусобақалари юртимизнинг турли ҳудудларида изчил давом этмоқда. Бу каби беллашувлар ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.