locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. Андижон вилоятида 9-синф ўқувчилари ўртасида мусобақа ўтказилди

Мусобақа юқори спорт руҳида, муросасиз ва қизиқарли баҳсларга бой тарзда ўтиб, жамоалар финал босқичигача кучли рақобатни намоён этдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. Андижон вилоятида 9-синф ўқувчилари ўртасида мусобақа ўтказилди
photo: Voleybol Uzbekistan

Андижон вилоятининг умумтаълим мактаблари ўртасида 9-синф ўғил-қизлари иштирокида волейбол спорти бўйича “Андижон вилояти ИИБ бошлиғи кубоги” мусобақаси ташкил этилди. Мазкур турнир ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга жалб этиш ва истеъдодли ўқувчиларни аниқлашга қаратилган бўлди.

Мусобақа юқори спорт руҳида, муросасиз ва қизиқарли баҳсларга бой тарзда ўтиб, жамоалар финал босқичигача кучли рақобатни намоён этдилар. Ҳар бир учрашув ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, жамоавий ҳамжиҳатлик ва ғалабага бўлган иштиёқини янада яққол кўрсатди.

Баҳслар якунига кўра қуйидаги ўринлар аниқланди:

Ўғил болалар:
1-ўрин — Марҳамат тумани терма жамоаси
2-ўрин — Булоқбоши тумани терма жамоаси
3-ўрин — Бўстон тумани терма жамоаси.

Қиз болалар:
1-ўрин — Марҳамат тумани терма жамоаси
2-ўрин — Олтинкўл тумани терма жамоаси
3-ўрин — Хўжаобод тумани терма жамоаси

Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ушбу мусобақа нафақат волейболни ривожлантириш, балки ёшлар ўртасида спортга бўлган қизиқиш ва мотивацияни кучайтиришга хизмат қилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг