locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. 2008–2010 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида “Қизилтепа тумани ИИБ бошлиғи кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоаларга Қизилтепа тумани ИИБ бошлиғи кубоги, диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. 2008–2010 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида “Қизилтепа тумани ИИБ бошлиғи кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди
photo: Voleybol Uzbekistan

Қизилтепа туманида жойлашган Архитектура ва қурилиш техникуми спорт залида волейбол бўйича 2008–2010 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида “Қизилтепа тумани ИИБ бошлиғи кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақа ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, волейбол спорт турини янада оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ҳамда ёшларни жисмонан чиниқтириш мақсадида ташкил этилди.

Мусобақада Қизилтепа туманидаги таълим муассасалари ва спорт жамоалари иштирок этиб, ўйинлар юқори савияда, қизғин ва муросасиз баҳслар остида ўтди. Ёш спортчилар ўз маҳоратлари, жамоавий ўйин услуби ва ғалабага бўлган интилишларини намоён этишди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоаларга Қизилтепа тумани ИИБ бошлиғи кубоги, диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг